22:19 / 03.06.2017
11 876

Видео: Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи, 2-кун

Видео: Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи, 2-кун
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини давом эттирди. Бугун, 3 июнь куни Президент Андижон шаҳридаги “Ёйилма” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиш участкасида ҳам бўлди. Андижон шаҳрида Универсал спорт мажмуаси қуриш, Муҳаммад Юсуф мактабини ташкил этиш, янги истироҳат боғи бунёд қилиш, тиббиёт масканларини капитал таъмирлаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди ва у ердаги шароитлар билан танишди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги эски “Андижонмаш” акциядорлик жамиятида бўлди. Бу ерда ташкил этилиши режалаштирилаётган кичик саноат зонаси лойиҳаси билан танишди. Шунингдек, Президент “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси Андижон вилоятида амалга оширишни режалаштирган лойиҳалар билан танишди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига уюштирган илк ташрифи якунига етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи, 2-кун