12:31 / 18.08.2017
6 964

Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Президент ташрифини «Ўзбекистон металлургия комбинати» компанияси фаолияти билан танишишдан бошлади. Мазкур комбинат Ўзбекистоннинг энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири ҳисобланади.

1944 йилда ташкил этилган корхонада қора металл парчалари ва чиқиндаларни қайта ишлаш, тайёр прокат маҳсулотлари, сирланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Корхонада янги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Президент мазкур лойиҳалар билан танишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди