Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда тасдиқланди (рўйхат рақами 2944). Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.
Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) билан ҳам валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилиб, энди ЯТТлар ўз ҳисобварағидан пул ўтказиш орқали чет эл валютасини сотиб олишлари мумкин.
Бундан ташқари, эндиликда валюта айирбошлаш амалиёти вақтида расмийлаштириладиган барча маълумотномаларни тижорат банклари мустақил равишда тайёрлашлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур маълумотномалар “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланар эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади