Олий таълим муассасасидан талабалар қандай ҳолларда четлаштирилиши мумкинлиги ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилди деб маълум қилди Хабар нашри.
Бу қуйидаги ҳолларда амалга ошади:
- ўз хоҳишига биноан;
- ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
- саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
- ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
- бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
- ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
- талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
- вафот этганлиги сабабли.
Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради