Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент Фарғона вилояти ҳокими фаолиятидан норози эканини айтиб ўтди.
«Фарғона вилояти ҳокимидан нима учун норозиман. Унинг ёнига икки одамимни олиб бориб қўйдим. Акмал Ортиқовни, Тешаевни (Иқтисодиёт вазири ўринбосари Акмалхон Жўрахонович Ортиқов вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга биринчи ўринбосар, собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Шуҳрат Жўрақулович Тешаев қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди - таҳр.) Кечирасизлару, Фарғона вилояти ҳокими - катта бир колхоз раисидек. Мен бундай одам билан ислоҳот қила олмайман. Қила олмайман.
Мана, Эркин (Сурхондарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов) 70 миллион долларлик шартнома тузиб келди. Келгусида бундан ҳам катта шартномалар, 300, 400, 500 миллион долларлик шартномалар керак. Ҳамма вилоят ҳокими шундай ишласа, ўзгариш бўлади.
Шу вақтгача ҳокимлар давлат берган пулни инвестиция деб ўйлашди. Бу инвестиция эмас. Берилган пулнинг ҳам 30 фоизини ўғирлаб келди, шунинг учун ҳозирги аҳволга тушдик», дея президентнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди