21:29 / 12.09.2018
4 360

Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик майдони ва Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилишдан бошлади

Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик майдони ва Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилишдан бошлади
Беларусь Президенти Александр Лукашенко Тошкентга расмий ташрифини бошлади. Беларусь Президенти матбуот хизмати хабар беришича, Александр Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик ва эзгулик монументига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гул қўйишдан бошлади.

БЕЛТА мухбири хабар қилишича, Лукашенко Оқсаройда ҳам бўлиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ўрнатилган ҳайкал пойига ҳам гул қўйган.

Фото: belta.by

Беларусь президентининг расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. У эртага Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Музокаралар тор шаклда ва делегациялар аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган шаклда бўлиб ўтади. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва Ўзбекистонда талабгир бўлган техника ишлаб чиқариш бўйича йиғиш корхоналарини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Фото: belta.by

Ушбу юқори мартабали меҳмон ташрифини ёритиш учун Ўзбекистондаги мустақил ОАВ вакиллари жалб этилмаган. Маҳаллий нашрлар одатга кўра хориж манбаларига таянишга мажбур бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик майдони ва Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилишдан бошлади