
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди. Унга кўра, “Навбаҳор” “Пахтакор”га қарши, ўз тарихида илк бор ярим финалга чиққан “Андижон” эса “Сурхон”га қарши баҳс олиб боради.

Фото: ПФЛ
Кубокнинг ярим финал баҳслари 30 август куни бир вақтда, яъни 19:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” чорак финалда “Бунёдкор”ни мағлуб этиб, ярим финалга чиққанди. “Навбаҳор” эса “Сўғдиёна”дан устун келган, “Андижон” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда таслим этганди. Яна бир чорак финал баҳсида “Сурхон” “Хоразм”ни қолдириб кетган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар