Юлдуз Усмонованинг АҚШдаги концерти бекор қилинди

Юлдуз Усмонованинг АҚШда ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилинди. Маълум қилинишича, Бруклиндаги Oceana театри 9 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган тадбир ўтказилмаслигини эълон қилган.
Аввалроқ айрим яҳудий фаоллар ва сиёсатчилар хонанданинг 2021 йилдаги баёнотларига норозилик билдирган эди. Улар Исроил–Фаластин можароси юзасидан айтилган фикрлар сабаб концертни бекор қилишни талаб қилган.
Шунингдек, хонандага нисбатан антисемитизмга оид айбловлар ҳам илгари сурилган. Фаоллар унинг кечирим сўрашини талаб қилган, бироқ санъаткор бу талабни қабул қилмаган.
Юлдуз Усмонова ўз позициясида қолишини билдирган. Оқибатда, баҳслар ортидан концерт бекор қилингани маълум бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг