date

“Ишдаги ишқ” қайтди: Шаҳзода Муҳаммедова образ билан барчани ҳайратлантирди (видео)

“Ишдаги ишқ” қайтди: Шаҳзода Муҳаммедова образ билан барчани ҳайратлантирди (видео)

Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқларда янги видеоси билан яна бир бор мухлислар эътиборини ўзига қаратди. У машҳур "Ишдаги ишқ" («Служебный роман») фильмидаги Людмила Калугина образини замонавий талқинда гавдалантириб, томошабинларни ҳаяжонга солди.

Видео кадрларидан кўринишича, актриса фильмдаги машҳур “қаттиққўл, жиддий раҳбар аёл” образини жуда аниқ ва маҳорат билан қайта яратган. Унинг кийиниш услуби, юриш-туриши ва ҳатто майда деталларгача бўлган ҳаракатлари оригинал персонажга жуда яқин чиққан.

Маълумки, ушбу фильмда Москвадаги статистика қўмитаси раҳбари — турмуш қурмаган, талабчан ва қатъий ҳарактерли Людмила Калугина ҳамда унинг қўл остида ишловчи оддий иқтисодчи Анатолий Новоселцев ўртасидаги муносабатлар тасвирланган. Илкда совуқ ва ҳатто нафратга яқин муносабатлар вақт ўтиши билан самимий муҳаббатга айланади. Ана шу сюжет бугунга қадар кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган.

Шаҳзода Муҳаммедованинг мазкур образни қайта жонлантириши ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Изоҳларда фойдаланувчилар унинг актёрлик маҳорати, табиий ижроси ва образга чуқур кириб борганини алоҳида таъкидлашмоқда. Кўпчилик “образ жуда ҳам зўр чиққан”, “айнан Калугинанинг ўзига ўхшаб кетган” каби фикрларни билдирган.

Айрим кузатувчилар эса бундай ижодий ёндашувларни миллий шоу-бизнесда кам учрашини айтиб, актрисанинг бундай тажрибаларини қўллаб-қувватлашмоқда. Шубҳасиз, мазкур видео нафақат носталгия уйғотди, балки янги авлод томошабинларини ҳам классик кино асарига қизиқтиришга хизмат қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Ишдаги ишқ” қайтди: Шаҳзода Муҳаммедова образ билан барчани ҳайратлантирди (видео)