date

Эркакларга ҳам декрет таътили берилиши таклиф қилинмоқда

Эркакларга ҳам декрет таътили берилиши таклиф қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, энди ишловчи эркакларга фарзандли бўлганида қисқа муддатли таътил бериш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Янги тартибга кўра, оталар турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва фарзандлар парвариши билан шуғулланиш мақсадида қисқа вақтли “декрет” таътили олиши мумкин бўлади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида норасмий бандликни камайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, меҳнат шартномасисиз ишга қабул қилиш, бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бермаслик ва ойлик маошни кечиктириш учун жавобгарлик кучайтирилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда ишга қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ҳам назарда тутилмоқда. Энди асосан шахсий идентификация рақами орқали ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилиши, ортиқча ҳужжатлар қисқартирилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, меҳнат муносабатларини рақамлаштириш, электрон ҳужжатларнинг юридик кучини ошириш, шунингдек иш жойида тазйиқ ва зўравонликка қарши чораларни кучайтиришга қаратилган нормалар ҳам киритилган.

Муҳокамалар якунида мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда маъқулланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эркакларга ҳам декрет таътили берилиши таклиф қилинмоқда