Мбаппе Гвардиола жамоасига хет-трик урган олтинчи футболчи бўлди

Спорт1 дақиқа ўқиш734
Мбаппе Гвардиола жамоасига хет-трик урган олтинчи футболчи бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг "Манчестер Сити"га қарши жавоб учрашувида хет-трик қайд этди. Франциялик футболчи биринчи бўлимда икки гол урган бўлса, 61-дақиқада учинчи голни киритиб, ҳисобни 3:0 (икки учрашув натижасига кўра 6:2) кўринишига келтирди.

MisterChip маълумотларига кўра, Мбаппе Гвардиола бошқарувидаги жамоаларга қарши хет-трик урган олтинчи футболчига айланди. Бунгача бу натижага қуйидаги футболчилар эришган:

Серхио Агуэро (2014),
Лионель Месси (2016),
Жейми Варди (2016 ва 2020),
Кристофер Нкунку (2021),
Виктор Дёкереш (2024).

Мбаппе "Реал"даги илк мавсумини ўтказмоқда. У бунга қадар "ПСЖ" сафида тўп сурган.

Хосеп Гвардиола 2016-йилдан буён "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. Унга қадар эса "Барселона" ва "Бавария" клубларида ишлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?