«Марсель» янги бош мураббий номзодини белгилаб олди

«Марсель» Роберто де Дзерби билан хайрлашгач, бош мураббийлик учун янги номзод излашни жадаллаштирди. Журналист Себастьян Дени хабарига кўра, француз клуби эътибор қаратаётган вариантлардан бири — «Ал-Иттиҳод»ни бошқараётган Сержиу Консейсау. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар ўртасида расмий музокаралар ҳали бошланмаган. Шунга қарамай, «Марсель» раҳбарияти португалиялик мутахассисни анча вақтдан бери кузатиб келади — клуб Консейсоуни 2024 йилда ҳам жамоага олиб келишни хоҳлаган.
Қайд этилишича, мураббийнинг «Ал-Иттиҳод» билан тузилган шартномасида 4,5 млн евро миқдоридаги товон пули банди кўрсатилган.
Франция чемпионатининг 21-туридан кейин «Марсель» 39 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг