date

Шевченко Ребров Украина терма жамоасида қолишини тасдиқлади

Шевченко Ребров Украина терма жамоасида қолишини тасдиқлади

Украина футбол ассоциацияси раҳбари, «Милан» ва «Челси» собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги борасида муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шевченко УАФ матбуот хизмати орқали «Сергей Станиславовични алмаштириш масаласини кўриб чиқмаяпмиз. У ишини хотиржам давом эттириши мумкин», дея таъкидлади.

Ребров Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимини 2023 йилда қабул қилиб олган.

«Сариқ-кўклар» 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф (стик) ўйинларида қатнашади. Украина терма жамоасининг илк рақиби Швеция бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шевченко Ребров Украина терма жамоасида қолишини тасдиқлади