Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлаб яхши таассурот қолдирди. Бироқ тез орада унинг атрофида салбий фон кучайди: муаммо ўйин натижаларидан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатида «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган тажрибали футболчининг майдондаги ҳаракатлари кескин танқид қилинмоқда. Маҳаллий форумларда ди Марияни тез-тез йиқилишлар ва жарима майдонида пеналти “сўраш”га уриниши учун койишмоқда, айримлар эса ҳакамлар унинг бундай эпизодларига етарлича эътибор бермаётганини таъкидлашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг