date

Португалия Роналду бошчилигида мундиал финалини кўзламоқда

Португалия Роналду бошчилигида мундиал финалини кўзламоқда

Португалия миллий жамоаси келаси ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Турнир уч мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, Португалия футбол федерацияси терма жамоа олдига максимал вазифа қўйган: мундиал финалига чиқиш. Жамоанинг бундан эртароқ босқичда мусобақани тарк этиши федерация томонидан муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади.

Федерация Португалия 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш салоҳиятига эга, деган ишончда. Терма жамоа сардори Криштиану Роналду, бош мураббий эса Роберто Мартинес.

Португалиянинг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаси — 1966 йилда қўлга киритилган учинчи ўрин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Португалия Роналду бошчилигида мундиал финалини кўзламоқда