date

Ўзбекистон енгил атлетлари Баҳрайн-2025да 4 та медал қўлга киритди

Ўзбекистон енгил атлетлари Баҳрайн-2025да 4 та медал қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари Баҳрайнда ўтказилган III Осиё ёшлар ўйинларининг енгил атлетика мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, тўртта медални қўлга киритди.

1500 метр масофага югуриш бўйича финалда Назмина Раҳимжонова олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистоннинг умумий рейтингдаги позициясини мустаҳкамлади.

Кумуш медалларни Муҳаммадазиз Носиров (болға улоқтириш) ва Шаҳзодбек Холмуродов (уч хатлаб сакраш) қўлга киритди.

Яна бир медал Шодиёна Раҳмонова томонидан 100 метрга тўсиқли югуришда учинчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон енгил атлетлари Баҳрайн-2025да 4 та медал қўлга киритди