date

«Барселона» уругвайлик ҳимоячи Пасификони ижарага олишга келишди

«Барселона» уругвайлик ҳимоячи Пасификони ижарага олишга келишди

«Барселона» чап қанот ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди. Ижтимоий тармоқларда ишончли инсайдер Фабритсио Романо хабар беришича, «кўк-анорранглилар» сафини уругвайлик Патрисио Пасифико тўлдиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар 19 ёшли футболчини «Дефенсор Спортинг»дан ижара асосида олади. Битимда 1,8 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олиш опцияси кўзда тутилади, айрим шартлар бажарилганда бу опция мажбурий бандга айланиши мумкин.

Таъкидланишича, Патрисио Пасифико дастлаб «Барселона B» — клубнинг иккинчи жамоаси таркибида майдонга тушади.

«Барселона»нинг асосий жамоаси навбатдаги ўйинини 28 январ куни «Копенгаген»га қарши Чемпионлар лигасида ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» уругвайлик ҳимоячи Пасификони ижарага олишга келишди