date

«Реал» Мбаппе бўйича машғулот янгиликларини эълон қилди

«Реал» Мбаппе бўйича машғулот янгиликларини эълон қилди

Мадриднинг «Реал» жамоаси Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафар учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди. Унда қайд этилишича, Килиан Мбаппе шахсий дастур асосида ўртача юклама билан машғулот ўтказган.

Шунингдек, Рюдигер машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан бажаргач, кейин индивидуал тартибда ишлаган. Мбаппе ва Каррерас ҳам енгилроқ индивидуал машғулот билан чекланган. Милитао залда шуғулланган, Менди эса майдонда ҳам, бино ичида ҳам алоҳида режада ишлаган.

«Бенфика» — «Реал» учрашуви 28-январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Лиссабондаги ўйин жараёнини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппе бўйича машғулот янгиликларини эълон қилди