date

«Челси» Палмернинг собиқ шеригини таркибга қайтармоқчи

«Челси» Палмернинг собиқ шеригини таркибга қайтармоқчи

Лондоннинг «Челси» клуби Коул Палмернинг эски ҳамкорини яна бир жамоага йиғишни кўзламоқда. Transfer News Live TEAMtalk манбасига таяниб, «аристократлар» «Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерсга жиддий қизиқиш билдираётганини ёзди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Палмер ва Роджерс аввалроқ «Манчестер Сити» ёшлар жамоасида бирга тўп сурган. Ҳозирда Морган «Астон Вилла» сафида ўйнамоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2031 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Манбаларга кўра, Роджерс «Челси»нинг узоқ вақтдан бери кузатувидаги нишонларидан бири. Клуб раҳбарияти бу футболчини Палмернинг майдондаги имкониятларини янада очиб берадиган, уни тўлдириб бера оладиган вариант деб ҳисобламоқда.

Transfermarkt портали 23 ёшли Морган Роджерснинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳолаганди.

Айни пайтда «Челси» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Челси» Палмернинг собиқ шеригини таркибга қайтармоқчи