date

Элдор Шомуродов стартда, Файзуллаев жароҳат туфайли ўйнамайди

Элдор Шомуродов стартда, Файзуллаев жароҳат туфайли ўйнамайди
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир" жамоасининг "Коджаелиспор"га қарши ўйинида асосий таркибдан жой олди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев жароҳати сабабли жамоасининг навбатдаги ўйинида қатнашолмайди.

Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. Туркия Суперлигаси доирасидаги навбатдаги тур учун "Истанбул Башакшеҳир" асосий таркибини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни биринчи дақиқалардан бошлаб майдонга тушади. Жамоанинг бош мураббийи Нури Шоҳин унга асосий ҳужум чизиғида ишонч билдирди.

Асосий таркибда Муҳаммад, Онур Б., Дуарте, Опоку, жамоа сардори Ўмер Али, шунингдек, Берат, Умут, Юсуф, Креспо ва Да Кошта каби футболчилар ҳам бор. Ярим ҳимоячи Файзуллаев эса жароҳати сабабли мазкур ўйинда иштирок эта олмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов стартда, Файзуллаев жароҳат туфайли ўйнамайди