
Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Жуд Беллингем айни пайтда дунёдаги энг қиммат ярим ҳимоячи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақдаги маълумотни Transfermarkt портали тақдим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
22 ёшли инглиз футболчисининг трансфер қиймати 160 млн евро деб баҳоланган. Беллингем 2023 йил ёзида Дортмунднинг «Боруссия»сидан 127 млн евро эвазига «Реал» сафига келиб қўшилганди.
2025/2026 йилги мавсумда у клубнинг барча мусобақаларида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли пас муаллифига айланди.
18 турдан сўнг «Реал» 42 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Беллингем Англия терма жамоасининг ҳам етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.