date

«Милан» Майк Менян билан янги шартнома имзолашга яқинлашди

«Милан» Майк Менян билан янги шартнома имзолашга яқинлашди

«Милан» франсуз дарвозабони Майк Менян билан шартномани узайтириш борасида сезиларли олдинга қадам ташлади. Италиялик журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти бир неча ойдан бери чўзилиб келаётган музокараларни якунлаш ва имзо қўйишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Меняннинг янги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган бўлади. Шартнома доирасида футболчининг маоши йилига 6 миллион евро ва бонуслардан иборат бўлиши, шунингдек келишувни 2030 йилгача узайтириш опцияси ҳам киритилиши мумкин. Аллегри ҳамда Таре дарвозабонни жамоанинг асосий таянчларидан бири сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Майк Менян 2021 йилдан бери «Милан» сафида тўп суриб келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Майк Менян билан янги шартнома имзолашга яқинлашди