date

Реал Мадрид Валенсияни тор-мор қилди

Реал Мадрид Валенсияни тор-мор қилди
Ла Лиганинг 11-турида "Реал Мадрид" "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Валенсия"ни 4:0 ҳисобига енгди. Мбаппе дубл қайд этди, Беллингем аниқ зарба билан ўз ҳисобига гол ёзди ва якуний нуқтани Альваро Каррерас қойилмақом зарба билан қўйди.

Ўйин бошиданоқ мадридликлар ташаббусни ўз қўлларига олдилар. 20-дақиқада Мбаппе пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, дарвозабон ва тўпни турли бурчакларга юборди.

Бўлим ўрталарида франциялик футболчи Гюлернинг узатмасидан кейин чап оёғи билан зарба бериб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. "Валенсия" марказий майдонда деярли ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Танффусга яқин Беллингем қанотдан марказга силжиб, узоқ бурчакка аниқ зарба берди ва ҳисобни 3:0 қилди. Шунингдек ўйинда интрига деярли йўқолди.

Иккинчи бўлимда Хаби Алонсо сардорларга дам бериб, Винисиус ва Мбаппе ўрнига Родриго ва Эндрикни майдонга туширди. Ўйин суръати пасайган бўлса-да, мезбонлар тўпни назорат қилишни давом эттирдилар.

83-дақиқада Альваро Каррерас ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ҳимоячи чап қанотдан ўтиб, жарима майдонига кириб, кескин бурчакдан узоқ "тўққизлик"ка аниқ зарба берди.

"Реал Мадрид" ушбу ғалаба билан уч очко қўлга киритиб, чемпионатдаги етакчилигини мустаҳкамлади. Алонсо жамоаси кучли ўйин кўрсатиб, "Валенсия"га Куртуа дарвозаси олдида бирор хавф яратишга имкон бермади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Валенсияни тор-мор қилди