
Ўзбекистон ампутант футболчилари 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Малайзия дарвозасига 11 та жавобсиз гол уришди.
Ўзбекистон терма жамоаси “Б” гуруҳида Япония, Малайзия, Бангладеш ва Яман билан куч синашмоқда. “А” гуруҳида эса Индонезия, Эрон, Ироқ ва Сурия жамоалари иштирок этмоқда.
13 ноябр, пайшанба куни ўзбекистонлик футболчилар Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 9:15 да бошланади.
Саралаш босқичи Индонезиянинг Жакарта шаҳрида 9-15 ноябр кунлари ўтказилмоқда. Мусобақалар якунига кўра, фақатгина тўртта жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
2022 йилда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ампутантлари учинчи ўринни эгаллаган эди. Ўшанда чемпионликни Туркия қўлга киритган, Ангола эса иккинчи ўринни олган эди.
2012 йилда эса Ўзбекистон ампутантлари Россияни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган, учинчи ўрин эса Туркияга насиб этган эди.
Ўзбекистон ампутантлари Малайзияни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар