
Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистоннинг сузиш бўйича терма жамоаси яна бир медални қўлга киритди.
Вакилларимиз 4×100 метр аралаш эстафета мусобақасида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлишди. Жамоа таркибида Паризод Абдукаримова, Муҳаммадисмоил Раҳмонов, Элдор Усмонов ва Осиёхон Режепова иштирок этишди.
Уларнинг барчаси юқори даражадаги тайёргарликни намойиш этиб, Саудия Арабистони, Туркия ва Индонезия спортчилари билан қизғин рақобатда ўз ўрнини сақлаб қолди. Бизнинг сузувчилар бутун масофа давомида етакчилар гуруҳида бўлишди.
Айниқса, мусобақанинг якуний босқичидаги чиқишлар туфайли Ўзбекистон жамоаси учинчи бўлиб маррага етиб келди ва бронза медалларини қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар