
Тошкентнинг "Хумо" хоккей жамоаси Бишкекдаги сафар ўйинларини ёрқин ғалаба билан якунлади. Жамоа маҳаллий "Алга" устидан ишончли ғалаба қозониб, рақиб дарвозасига 12 та шайба киритди ва 12:2 ҳисобида зафар қучди.
Таркибдаги ротацияларга қарамай, "Хумо" яна самарадорлик намоиш этди. Ўйин мезбонларнинг фаоллиги билан бошланди.
"Алга" аъзоси Сайфулин ҳисобни очди. Тез орада "Хумо" ташаббусни ўз қўлига олди.
Тимур Тилляхўжаев аввал ҳисобни тенглаштирди, кейин эса жамоасини олдинга олиб чиқди. У биринчи бўлимни дубль билан якунлаб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимда "Хумо"нинг устунлиги янада кучайди. Тимур Камалов тўртинчи шайбани киритди, ундан кейин Владислав Ермолов ҳисобни 5:1 кўринишига олиб чиқди.
Далер Дадахўжаев олтинчи шайбани киритган бўлса, Илья Попов дубль қайд этиб, иккинчи бўлимни 8:1 ҳисобида якунлади. Сўнгги бўлимда тошкентликлар ҳужумни давом эттирди.
Камалов яна битта шайба билан дублини тўлдирди, Попов эса ўнинчи шайбани киритди. Диёрбек Хусанбоев узоқ масофадан кучли зарба йўллаб ҳисобни 11:1 кўринишига олиб чиқди.
Богдан Халевин эса сўнгги нуқтани қўйиб, 12:1 ҳисобини қайд этди. Якунда "Алга" битта шайба қайтаришга муваффақ бўлди, аммо ўйин натижаси "Хумо" фойдасига 12:2 ҳисобида якунланди.
Хумо Бишкекда ғалабали серияни якунлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг