date

Ўзбекистонлик камончилар Осиё чемпионати финалида

Ўзбекистонлик камончилар Осиё чемпионати финалида
Ўзбекистоннинг аралаш жамоаси илк бор Даккада ўтказилаётган Осиё чемпионати финалига чиқди. Бу ҳақда World Archery хабар берди.

Спортчилар Амирхон Садиков ва Зиёдахон Абдусатторова Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, тарихий ғалабага эришишди. Ўзбекистонлик жуфтлик мусобақа фаворитларини орқада қолдиришга муваффақ бўлди.

Финалда вакилларимиз 14 ноябрь, жума куни Хитой Тайпейи жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Шунингдек, блокли камон бўйича аралаш жамоа мусобақасида Бангладеш терма жамоаси ҳам тарихий финалга йўл олди.

Улар Жанубий Кореянинг бошқа жамоасини мағлуб этишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик камончилар Осиё чемпионати финалида