
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин 2025 йил якунларини баҳолаб, бу даврни жамоа расмий мусобақалардан четлатилганидан кейинги энг муваффақиятли йил деб атади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Match TV»га берган фикрида ўйинлар сифати, рақиблар даражаси ва янги футболчиларнинг жалб этилиши каби кўрсаткичлар бўйича 2025 йил алоҳида ажралиб турганини таъкидлади.
Карпиннинг қўшимча қилишича, ўтаётган йил давомида Россия терма жамоасида 11 нафар футболчи дебют қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда жамоа халқаро тақвимдаги барча беш ойнадан фойдаланди ва жами 10 учрашув ўтказди. Бу баҳсларда Карпин шогирдлари атиги бир марта мағлуб бўлди — 15 ноябр куни Сочида Чили терма жамоасига 0:2 ҳисобида.
Россия терма жамоаси сиёсий сабабларга кўра қарийб тўрт йилдирки расмий ўйинларда қатнашa олмаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.