date

Азиза Мамурова ва Севара Дилмуродова бронза медал соҳиблари бўлди

Азиза Мамурова ва Севара Дилмуродова бронза медал соҳиблари бўлди
2025 йилнинг 13 ноябр куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистоннинг муай-тай бўйича терма жамоаси икки бронза медалини қўлга киритди. 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида Азиза Мамурова бронза медалга сазовор бўлди. 

Ярим финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи Бирлашган Араб Амирликлари вакиласига имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади. Яна бир бронза медални 65 килограммгача бўлган вазн тоифасида Севара Дилмуродова қўлга киритди.

Ярим финалда Севара кучли туркиялик рақибаси билан учрашиб, қаттиқ курашдан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Азиза Мамурова ва Севара Дилмуродова бронза медал соҳиблари бўлди