date

Ўзбекистонлик спортчилар трамполинда 4 медал қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар трамполинда 4 медал қўлга киритди
Ўзбекистон трамполин бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 4 та медални қўлга киритди. Ёш спортчилар индивидуал ва синхрон дастурларда юқори натижалар кўрсатишди.

10-17 ноябрь кунлари Испаниянинг Памплона шаҳри трамполин бўйича турли ёш тоифалари ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Ўзбекистон терма жамоаси бир нечта йўналишда совриндорлар қаторидан жой олди.

U-14 ёш тоифасида Сардор Муҳаммадиев ва Ҳусниддин Раҳмониддинов синхрон сакрашлар бўйича кумуш медални қўлга киритишди. Муҳаммадиев индивидуал дастурда ҳам иккинчи ўринни эгаллаб, турнирни икки медаль билан якунлади.

U-12 тоифасида акробатик йўналишда Жамшидбек Раҳимов бронза медаль соҳибига айланди. Шунингдек, U-11 синхрон сакрашлар бўйича Жаҳонгир Баҳодиров ва Элшодбек Мамаюсуфов жамоага яна бир бронза медални олиб келишди.

Трамполин – бу спорт тури бўлиб, унда спортчилар батутда сакраб, акробатик элементларни бажарадилар. Баҳолаш техника, дастур мураккаблиги ва сакраш баландлигига кўра амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик спортчилар трамполинда 4 медал қўлга киритди