
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну ва жамоа бош мураббийи Рубен Аморим ўртасидаги муносабатлар идеал даражада эмаслиги ҳақида гаплар юрибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик мутахассис 20 ёшли футболчини «қизил иблислар»нинг асосий таркибига тез-тез киритмаяпти. Яқинда Майнунинг акаси учрашувга «Кобби Майнуга озодлик» деган ёзувли футболкада келгани вазиятни янада кескинлаштирди. Sun Football манбасига кўра, ушбу ҳолатдан аввал ҳам футболчи билан Аморим орасидаги алоқалар таранг бўлган.
Шунга қарамай, манба таъкидлашича, Майну таслим бўлаётгани йўқ: у ҳануз «Юнайтед» асосий таркибидан жой олиш ва ўзи вояга етган клубда муваффақиятли фаолият қуришга қатъий бел боғлаган. Шу боис у жамоани бутунлай тарк этишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ Майну қишки трансфер ойнасида ижара асосида бошқа клубга ўтишни хоҳлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, асосий даъвогар сифатида «Наполи» тилга олинган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.