date

Игор Протти 2026 йилда ёмон хабарларсиз яшашни истайди

Игор Протти 2026 йилда ёмон хабарларсиз яшашни истайди

Италиянинг собиқ тўпурари Игор Протти 2025 йилда оғир хасталик билан курашни бошлади. У 2026 йилдан кутаётган умидлари эса жуда содда: йил давомида кўнгилсиз хабарлар бўлмасин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ўтган йил мен учун ниҳоятда оғир келди. Келаҷагим ноаниқ, шунинг учун ҳозир фақат бошқа ёмон янгиликлар бўлмаслигига умид қиламан. Тирик эканимга шукур. Янги йилда ҳаммага омад», — дея Проттининг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Протти фаолияти давомида «Бари», «Наполи» ва «Латсио» каби клубларда тўп сурган. 1995/1996 йилги мавсумда у Жузеппе Синори билан бирга А Сериясининг энг яхши тўпурари бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Игор Протти 2026 йилда ёмон хабарларсиз яшашни истайди