date

«Тоттенҳэм» бу мавсум АПЛда еттинчи бор гол ўтказмади

«Тоттенҳэм» бу мавсум АПЛда еттинчи бор гол ўтказмади

АПЛнинг 19-тури доирасидаги сўнгги учрашувларда «Тоттенҳэм» «Брентфорд» билан дуранг ўйнади ва дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу натижа «шпорлар» учун жорий мавсумдаги АПЛда гол ўтказилмаган ўйинлар сонини 7 тага етказди. Қизиғи, бу кўрсаткич ўтган мавсумдаги умумий натижадан ҳам юқори: ўшанда «Тоттенҳэм» атиги 6 марта майдонни «қуруқ» тарк этганди.

Шу жиҳатдан Томас Франк жамоасининг ҳимоядаги ўсиши кўзга ташланади, бироқ турнир жадвалидаги вазият бундай дейишга имкон бермаяпти — «Тоттенҳэм» ҳозирча АПЛда 12-ўринда бормоқда.

Кейинги турда «Тоттенҳэм» «Сандерленд»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» бу мавсум АПЛда еттинчи бор гол ўтказмади