
Мадриднинг «Реал» клубида кўп йиллар дарвозабон бўлиб ўйнаган Икер Касильяс жамоа бош мураббийи Хаби Алонсони омма орасидаги танқидлар фонида ҳимоя қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қаймоқранглилар»нинг собиқ посбони испан мутахассисига нисбатан эътирозлар асоссиз эканини таъкидлади ва унинг «Реал»даги ишига баҳо бериш учун ҳали эрта эканини айтди.
«У футболни тушунадиган йигит. Масалан, агар улар «Барселона»дан 12 очко ортда қолганида ва Кубокдан учиб кетганида бошқа гап бўларди... Бундай муносабатни ёқтирмайман, чунки буни тушуна олмайман», — дея Касильяснинг сўзларини Bajo los palos нашри келтирди.
Ла Лиганинг 18-туридан кейин «Реал» 42 очко билан жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Барселона» эса мадридликлардан тўрт очко кўпроқ жамғарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.