date

Милан дербида Интерни мағлуб этди


2025-йил 24-ноябр куни А Сериянинг 12-турида "Милан" жамоаси сафарда "Интер"ни 0:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Массимилиано Аллегри жамоаси иккинчи бўлимда "Интер"нинг ўйин режасини бузиб, ўз устунлигини кўрсата олди.

Дастлабки дақиқаларда "Интер" ўйинни назорат қилишни бошлади ва ташаббусни қўлга олди, бироқ "Милан" босимга дош берди ва қарши ҳужумларда самарали ҳаракат қилди. Ягона голни Пулисич урди.

Унга бундай имкониятни Салемакернинг зарбасидан кейин дарвозабон Зоммер тўпни ўзидан қайтаргани яратди. "Россонерилар" ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, ҳисобни сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда "Интер" босимни кучайтириб, пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди, аммо Чалханоғлу "Милан" дарвозабони Менянни мағлуб эта олмади. "Милан" чуқур ҳимояга ўтиб, рақибнинг қанотлардан ҳужум қилиш йўлларини ёпиб қўйди.

Лаутаро ва Тюрам ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлса-да, муваффақиятга эриша олмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Интер" кучли босим ўтказди, аммо "Милан" ўз компактлигини сақлаб, барча ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Милан дербида Интерни мағлуб этди