Актриса Жайрона Клеопатра образи билан мухлисларни лол қолдирди (видео)

Маҳорати ва ижодий изланишлари билан танилган актриса Жайрона яна бир бор мухлислар эътибори марказида бўлди. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали навбатдаги янгича образини тақдим этиб, том маънода барчани ҳайратга солди.
Аввалроқ у машҳур фильм қаҳрамони — сирли ва бироз ёвуз қиёфадаги Малифисентага жуда ўхшаш образда намоён бўлиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Бу гал эса актриса тарихий ва афсонавий шахс — Клеопатра образига мурожаат қилди. Ушбу қиёфа нафақат ташқи ўхшашлик, балки образга берилган чуқур маъно ва ижодий ёндашуви билан ҳам ажралиб турди.
Жайронанинг янги услуби, грим ва саҳнавий қиёфаси унинг актрисалик маҳоратини янада ёрқин намоён қилди. Мухлислар изоҳларда актрисанинг жасорати, фантазияси ва кино санъатига бўлган муносабатини юксак баҳолашди. Кўплаб кузатувчилар унинг ҳар бир янги образи аввалгисидан ҳам қизиқарли ва пухта чиқишини таъкидлашмоқда.

Ушбу ижодий эксперимент Жайронанинг фақат бир хил роллар билан чекланиб қолмасдан, турли образларда ўзини синаб кўра олишини кўрсатди. Клеопатранинг шундай замонавий ва оргинал талқини мухлислар учун кутилмаган, аммо ёқимли сюрприз бўлди.
Айтиш жоизки, актрисанинг бундай изланишлари унинг кино ва саҳна санъатидаги салоҳиятини янада очиб бермоқда. Жайрона келгусида ҳам янги ва бетакрор образлари билан мухлисларини қувонтиради, деган умид катта.