date

Ўзбекистон — Хитой баҳси: чорак финалда ҳал қилувчи кун

Ўзбекистон — Хитой баҳси: чорак финалда ҳал қилувчи кун

Саудия Арабистонида ўтаётган U-23 Осиё кубогида энди энг қизиқ ва ҳал қилувчи палла бошланди. Мусобақада чорак финал босқичи қизиб кетган бир пайтда, бугун айнан шу стадиянинг сўнгги баҳслари ўтказилади ва ярим финал иштирокчилари тўлиқ аниқ бўлади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учун ҳам навбатдаги имтиҳон вақти келди. Йигитларимиз бугун Хитой U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув нафақат кейинги босқич тақдири, балки жамоанинг турнирдаги умумий иштиёқи ва руҳий ҳолатини ҳам кўрсатиб берадиган баҳс сифатида қаралмоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Мухлислар эса ана шу дақиқалардан бошлаб экранлар қаршисида жамоамиздан ишончли ўйин, интизом ва ғалаба кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон — Хитой баҳси: чорак финалда ҳал қилувчи кун