
7-декабр куни Югорск шаҳрида Ф.К. Салманов хотирасига бағишланган Нефть давлатлари кубоги мусобақаси якунланди.
1-7 декабр кунлари ўтказилган ушбу турнир минтақанинг энг кучли боксчиларини бирлаштирди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, жами 5 та медал, жумладан, 2 та олтин медални қўлга киритди.
71 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдуазиз Журакулов финал жангида рақибларига имконият қолдирмай, олтин медал соҳиби бўлди. +92 кг оғир вазнда эса Озодбек Алиев ҳам ишончли чиқиш қилиб, жамоага иккинчи олтин медални тақдим этди.
75 кг вазн тоифасида Жасурбек Олимжонов мусобақа давомида барча жангларни муваффақиятли ўтказди, бироқ финалда имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Бронза медалларни қуйидаги боксчилар қўлга киритди: - Абдуазиз Абдуназаров (54 кг); - Норбек Абдуллаев (80 кг).
Мусобақа ҳакамлар жамоасида Бауържон Жолдошев ҳам фаолият олиб борди ва жангларнинг адолатли ўтказилишини таъминлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.