date

"Арсенал"нинг ғалабаси: икки автогол ва драматик дақиқалар (видео)

"Арсенал"нинг ғалабаси: икки автогол ва драматик дақиқалар (видео)
Англия Премьер-лигасининг 16-турида "Арсенал" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин сўнгги дақиқалардаги кескин вазиятлар билан ҳал бўлди.

Дастлаб "тўпчилар" тўпни назорат қилиб, қанотлар орқали ҳужумларни кучайтирди. Аммо "бўрилар" ҳимояга кучли эътибор қаратиб, жарима майдонини ёпиб қўйди.

Шунга қарамай, "Арсенал" тез-тез узатмаларни амалга оширса-да, зарбалар аниқ эмас эди. Натижада, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда мезбонлар босимни ошириб, кўпроқ бурчак зарбаларини қўлга киритди. Деклан Райснинг зарбаларидан кейин меҳмонлар дарвозабони Жонстон бир неча бор жамоасини қутқариб қолди.

Кейинчалик "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета ҳужум чизиғини янгилаш учун Эдегор ва Троссарни майдонга туширди. 70-дақиқада Саканинг стандарт вазиятдан узатмаси дарвоза устунига тегиб, дарвозабон Жонстоннинг орқасига қайтди ва автогол қайд этилди.

Шу тариқа "Арсенал" олдинга чиқиб олди. Аммо қўшимча вақтда мезбонлар ҳимояга ўтиб, "Вулверхэмптон"га имконият яратди.

Мане дарвоза олдига узатма амалга оширди, Арокодаре бош билан тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шундан сўнг, Сака ўнг қанотдан яна бир узатма амалга оширди.

Жезуз тўпга етиб бормади, аммо "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Москера бош билан тўпни ўз дарвозасига йўллади. Шу тариқа иккинчи автогол "Арсенал"га 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди.

Ушбу вазиятдан кейин Москера ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточка олди.

Арсенал – Вулверҳэмптон 2:1
Голлар: Жонстон 70 автогол, Москера 90+4 - Арокадаре 90.
Арсенал – Райя, Уайт (Люис-Скелли, 31), Салиба, Инкапие, Тимбер, Райс, Субименди (Мерино, 58), Эзе (Эдегор, 57), Сака, Мартинелли (Троссар, 57), Гокереш (Габриэл Жезус, 81).
Вулверҳэмптон – Жонстон, Догерти (Чатчуа, 69), Москера, Агбаду, Тоти (Мане, 86), Волф, Крейчий (Лопес, 80), Андре, Гомес, Ҳванг (Арияс, 80), Ларсен (Арокадаре, 69).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Арсенал"нинг ғалабаси: икки автогол ва драматик дақиқалар (видео)