date

Полина Кудерметова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Полина Кудерметова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
22 ёшли қозонлик теннисчи Полина Кудерметова халқаро майдонда Ўзбекистонни ҳимоя қилади. Халқаро теннис федерацияси (ITF) расмий сайтида унинг профилидаги байроқ ўзбек байроғига ўзгарди.

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) рейтингида Кудерметова 104-ўринни эгаллаб турибди. У аввал Россия шарафини ҳимоя қилган бўлса, энди ITF ва WTA турнирларида ўзбек байроғи остида иштирок этади.

Кудерметованинг бу қарори сўнгги бир ой ичида россиялик теннисчилар орасида учинчи шундай ҳолат бўлди. Бунгача Камилла Рахимова ҳам спорт фуқаролигини ўзгартириб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга қарор қилган эди.

Шунингдек, Анастасия Потапова эса Австрия терма жамоасига ўтганини эълон қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Полина Кудерметова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади