Amazon AI туфайли яна 16 минг ходимни ишдан бўшатади

Сунъий интеллект соҳасидаги рақобат кучайиши фонида Amazon бутун дунё бўйлаб яна 16 минг ходимни ишдан бўшатади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Оммавий ишдан бўшатишларнинг сабаби сифатида компания "бюрократияни йўқ қилиш" ва "шахсий масъулиятни ошириш" истагини келтирди.
Сентабр ойида Амазонда 350 минг офис ходими ишлаган. Бу одамларнинг 4,6 фоизи қисқартирилади. Компания ходимларининг умумий сони - 1,57 млн, уларнинг аксарияти омбор ишчилари.
2025 йил октябрь ойида Амазонда қисқартиришларнинг биринчи тўлқини содир бўлди. Ўшанда 14 минг киши ишдан бўшатилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг