date

Эроннинг «Персеполис» клуби Хожиакбар Алижонов учун 1 млн доллар таклиф қилди

Эроннинг «Персеполис» клуби Хожиакбар Алижонов учун 1 млн доллар таклиф қилди

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ҳимоячиси Хожиакбар Алижонов Эроннинг «Персеполис» клубига ўтиши мумкин. Sportilinet хабарига кўра, эронликлар футболчи трансфери учун тахминан 1 млн доллар тўлашга тайёр. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Маълумотларга кўра, декабр охири ҳолатида Алижоновнинг трансфер баҳоси 1,2 млн евро (1,4 млн доллар) этиб баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич уни Ўзбекистон Суперлигасидаги энг қиммат футболчилардан бирига айлантиради.

Ҳимоячининг «Пахтакор» билан амалдаги шартномаси 2026 йил якунигача мўлжалланган. Аввалроқ ҳам Алижоновга хориж клублари, жумладан «Персеполис» қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ ҳозирча битим бўйича расмий тасдиқ берилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эроннинг «Персеполис» клуби Хожиакбар Алижонов учун 1 млн доллар таклиф қилди