
Туркиянинг Суперлигасида «Трабзонспор» сафида тўп сураётган украиналик ҳимоячи Арсений Батагов трансфер бозорида талабгир футболчилардан бирига айланди. Бу ҳақда Taka Gazetesi нашри журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчига «Наполи», «Бенфика» ҳамда «Болонья» қизиқиш билдирмоқда. «Трабзонспор» раҳбарияти Батаговни 30–35 миллион еврога баҳолаяпти ва ундан арзон нархда футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. Transfermarkt эса украиналик ҳимоячининг қийматини 9 миллион евро деб кўрсатган.
Туркия чемпионатининг 2025/2026-йилги мавсуми биринчи ярмида Батагов «Трабзонспор» таркибида 16 учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобига 2 та голли узатма бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.