
29-декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида етакчилар бир-бирини Янги йил билан табриклаб, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ошаётгани, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик кенгаяётгани қайд этилди.
Шунингдек, “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонаси ишга туширилгани, ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани таъкидланди. Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Давлат раҳбари Авазада ўтказилган йирик саммитлар ва Ашхободдаги форумларнинг муваффақиятли ўтганини алоҳида таъкидлади. Келгуси йилда халқаро ва минтақавий тадбирларни биргаликда ўтказиш режалари ҳам муҳокама қилинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.