date

Дзюдо рейтинги: Хоразм вилояти мавсумнинг мутлақ етакчиси

Дзюдо рейтинги: Хоразм вилояти мавсумнинг мутлақ етакчиси

2025 йилда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда Президент Олимпиадаси якунлари бўйича ҳудудлар кесимида дзюдочиларнинг натижалари сарҳисоб қилинди. Мавсум давомида ташкил этилган асосий олтита мусобақа натижаларига таянилган ҳолда, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудларнинг медаллар жамланмаси бўйича умумий рейтинги шакллантирилди.

Йил якунларига кўра, Хоразм вилояти дзюдочилари медаллар сони ва сифати жиҳатидан барча рақибларини ортда қолдириб, рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Хоразм дзюдосининг тизимли тайёргарлиги, ёшлар билан самарали иш олиб борилаётгани ва мусобақалардаги барқарор чиқишларнинг яққол самараси сифатида баҳоланмоқда.

Рейтингни шакллантиришда қуйидаги нуфузли мусобақалар натижалари инобатга олинди:
— У23 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати (Чирчиқ);
— кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Андижон);
— катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Бухоро);
— Президент Олимпиадаси (Тошкент);
— ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши);
— кичик кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши).

Мазкур мусобақаларда Хоразм вилояти вакиллари нафақат медаллар сони, балки олтин ва кумуш мукофотлар улуши бўйича ҳам юқори кўрсаткич қайд этиб, рақиб ҳудудлардан сезиларли устунликка эришди. Мутахассислар фикрича, бу ҳудудда дзюдони ривожлантириш бўйича олиб борилаётган узоқ муддатли стратегия ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу рейтинг келгуси мавсумда ҳудудлар ўртасида соғлом рақобатни янада кучайтириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва миллий терма жамоа захирасини бойитишга хизмат қилади. Хоразм вилояти эса 2025 йил натижалари билан мамлакат дзюдосида етакчи мактаб сифатида ўз ўрнини яна бир бор мустаҳкамлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev641 соатсоат олдин
    Ок
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дзюдо рейтинги: Хоразм вилояти мавсумнинг мутлақ етакчиси