date

«Вулверҳемптон» «Вест Хэм»ни янчиб ташлади

«Вулверҳемптон» «Вест Хэм»ни янчиб ташлади

АПЛнинг 20-тур учрашувида «Вулверҳемптон» ўз майдонида «Вест Хэм»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бу рақиб устидан Премьер-лигадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Мезбонлар ҳал қилувчи дақиқаларда имкониятлардан унумли фойдаланди ва ҳимояда ишончли ўйин кўрсатди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ўйин бошидanoq «Вулверҳемптон» юқори темп ўрнатди. 4-дақиқада Жон Ариас Хи Чан Хван иштирокидаги ҳужум якунланишида ҳисобни очди. Кейин мезбонларнинг босими пеналтилга олиб келди ва уни Хи Чан Хван аниқ ижро этди.

Танаффус арафасида Матеуш Мане жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан фарқни йирик кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимда «болғачилар» тўпга кўпроқ эгалик қилган бўлса-да, хавфли вазиятларни тез-тез ярата олмади. «Волклар» тартибли ҳимояланиб, қарши ҳужумлар билан мунтазам жавоб қайтарди. VAR икки бор эҳтимолий пеналти эпизодларини текширди, бироқ ҳисоб ўзгармади. Якунда мезбонлар учрашувни хотиржам якунлаб, ишончли ғалабани расмийлаштирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Вулверҳемптон» «Вест Хэм»ни янчиб ташлади