Рубен Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги хавф остида

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим клуб раҳбарияти билан келишмовчиликлар сабаб лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни «қизил иблислар» «Лидс» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг португалиялик мутахассис трансфер масалаларида ўзининг таъсири етарли эмаслигидан норози эканини билдириб, раҳбарият томонидан етарли кўмак сезмаётганига ишора қилди. Журналист Алекс Крук маълумотига кўра, шу баёнотлардан кейин Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги жиддий савол остида қолган.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Аморим трансфер бозорида мос номзод топилса, клуб унинг сўрови бўйича йирик харидни амалга оширади, деб кутганди. Бироқ ҳозирча жамоа таркибини кучайтириш режалари амалга ошмаслиги мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!