date

Мбаппе «Атлетико»га қарши дербида майдонга тушмайди

Мбаппе «Атлетико»га қарши дербида майдонга тушмайди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ француз футболчиси жароҳатдан тикланиб, 8-январь куниги дербида майдонга тушиши мумкинлигини ёзганди. Бироқ журналист Мигел Анхель Диаснинг янгиланган маълумотларига кўра, 27 ёшли форвард «матрасчилар»га қарши баҳсда аниқ ўйнамайди. Ҳатто у Суперкубок учрашувлари бўлиб ўтадиган Саудия Арабистонига жамоа билан бирга парвоз қилмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.

«Реал» – «Атлетико» учрашуви 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мбаппе жорий мавсумда 24 та ўйинда 29 та гол уриб, ажойиб натижа қайд этиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе «Атлетико»га қарши дербида майдонга тушмайди