date

«Манчестер Сити» 90+3-дақиқада гол ўтказиб, тайёр ғалабани бой берди

«Манчестер Сити» 90+3-дақиқада гол ўтказиб, тайёр ғалабани бой берди

Англия Премер-лигаси 20-турининг марказий ўйинида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди. Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

42-дақиқада Рейндерс «Манчестер Сити»ни олдинга олиб чиқди, аммо 90+4-дақиқада Энсо Фернандеснинг голи ҳисобни баробарлаштирди.

Мезбонлар сафида Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада захирадан майдонга тушди ва жамоаси учун муҳими бўлган дақиқаларда иштирок этди.

Манчестер Сити – Челси 1:1
Голлар: Рейндерс 42 - Фернандес 90+3
Манчестер Сити – Доннарумма, О’Райли, Нунес, Диаш (Аке, 81), Гвардиол (Ҳусанов, 51), Родри, Шерки, Рейндерс (Доку, 70), Фоден, Силва, Ҳоланд
Челси – Йоргенсен, Ачеампонг (Хато, 62), Чалоба, Бадиашвиле, Густо, Жеймс, Энсо Фернандес, Эстевао (Андрей Сантос, 46), Палмаер, Нету, Жоао Педро (Делап, 62)
Огоҳлантиришлар: Диаш 54, Нунес 79, Силва 90+3 – Жеймс 52, Делап 79

Шу билан Гвардиола жамоаси 42 очко билан 2-ўринга қайтди. «Челси» эса 31 очко тўплаб, 5-поғонага чиқиб олди.

Бу ўйинда ҳар икки жамоа ҳам яхши ҳаракатлар кўрсатди, аммо ўйиннинг охирида уларнинг дуранг натижасидаги ҳаракатлари кўпроқ кучли ва аниқ вазиятларда натижага эришишга интилишларини кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» 90+3-дақиқада гол ўтказиб, тайёр ғалабани бой берди