date

Лаутаро «Интер» ғалабасидан сўнг режа мукаммал бўлганини айтди

Лаутаро «Интер» ғалабасидан сўнг режа мукаммал бўлганини айтди

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Серияда «Болонья» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Нерадззурри» сардори учта голдан бирини уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Мезбонлар сафида Пётр Зелински ва Маркус Тюрам ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

«Ўйин учун идеал режамиз бор эди. Жуда яхши старт олдик, фаол прессинг қилдик ва шу орқали “Болонья”га, айниқса иккинчи тўплар учун курашда катта муаммолар яратдик. Голларимиз ҳам айнан шундай вазиятлардан келди», — дея Лаутаро Мартинеснинг сўзларини DAZNга таяниб келтиради «Gazeta.Ru».

«Интер» 17 турдан сўнг 39 очко билан А Серия жадвалида пешқадам бўлиб турибди. 7 январ куни Кристиан Киву жамоаси сафaрда «Парма»га қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лаутаро «Интер» ғалабасидан сўнг режа мукаммал бўлганини айтди